Афғонистон хавфсизлик кучлари полиция ва армия билан ҳамкорликда олиб борган махсус операцияда сутка давомида 30 нафар жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» Ички ишлар вазирлиги маълумотига таяниб хабар беради.
Жангариларни йўқ қилиш бўйича операция Фарёб, Қандаҳор, Забул, Урузган, Вардак, Логар ва Гильменд вилоятларида ўтказилди. Яна 40 нафар жангари яраланди.
Қуролли кучлар шунингдек енгил ва оғир ўқ отувчи қуролларни олиб қўйишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)