Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган асосий саволлардан бири, бу ўзи танлаган ва ҳужжат топширмоқчи бўлган таълим йўналишида қайси фанлардан имтиҳон бўлади ҳамда қайси бирига неча балл берилишидир. Улар юқоридаги асосларга қараб тайёргарликка кучларини тақсимлашади.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2015 йил 27 июндаги 1-сон баёни асосида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси тасдиқланди. Бу ҳақда «Xushnudbek.uz» хабар беради.
Фанлар ҳақида гапирадиган бўлсак, энг аввало барча йўналишларга инглиз тили фани қўшилиши ёхуд 3-блок она тили ва адабиёти бўлган йўналишларда 36 та саволнинг 18 таси инглиз тили фанидан бўлиши ҳақидаги миш-мишлар ўз исботини топмаганини таъкидлаш жоиз.
Тест синовларида қайси фанга неча балл берилиши ҳақидаги тўлиқ рўйхат билан «Xushnudbek.uz» сайтида танишишингиз мумкин.