Аввалроқ биз сизларга Ўзбекистон учун инновацион ечим бўлган мобил тижоратни автоматлаштирувчи Smartup дастури ҳақида сўзлаб берган эдик. Дастурчилар бир жойда турмайди, шу кунларда маҳсулотнинг янада қулайроқ интерфейс ва бир нечта янги функцияларга эга бўлган янгиланган версияси чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, Smartup FMCG дастурнинг халқ истеъмоли молларини тарқатувчи компаниялар учун 2012 йилда чиқарилган версиясидир. Бугунги кунда бу дистрибьютор ўз ишида дуч келадиган турли муаммоларни ечишга қаратилган тўлақонли дастурий мажмуадир. Ўз маҳсулотлари ҳақида гапирар экан, дастурчилар уни дистрибьюторларнинг ёрдамчиси деб атайди ва дастур иштирок этадиган бир нечта асосий йўналишларни ажратиб кўрсатади. Бу «майдонлар»даги ишни автоматлаштириш, омбор ҳисобини юритиш, мижозлар базаси, буюртмаларни қайта ишлаш ва таҳлилдир.
Дастур билан ишлашдан олинадиган устунликларни бир бошидан кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз. Биринчи навбатда, дастур офисдан ташқарида бўлган ходимларни назорат қилишга ёрдам беради. Савдо вакиллари иш куни давомида шаҳарда бўлишлари инобатга олинса, уларнинг ишлари самарадорлигини кузатиб бориш анча мураккаб. Smartup реал вақт режимида мобил ходимларнинг ҳаракатини харитада кўриб бориш имконини беради. Бу агентларни ўз мажбуриятларини виждонан бажаришга ундайди. Бироқ фақат назорат воситасигина савдо вакилларининг иши сифатини оширмайди. Агентларнинг ўзи дастур жорий этилиши билан ўз кўрсаткичлари ошаётганини сезади. Бунга маълумотларни киритиш ва ҳисоблашни автоматлаштириш замин яратади. Дастур барча ҳисоб-китобларни ўзига олиши эвазига хатолар сони сезиларли даражада камаяди.
Шунингдек таъкидлаш жоизки, дастур реал вақт режимидаги ишни қўллаб-қувватлаши энг янги маълумотларни алмашиш имконини беради. Ҳеч ким учун сир эмаски, халқ истеъмоли моллари бозирида кескин рақобат шароитида мижозларни қувиб етишда исталган устунликдан фойдаланиш муҳимдир. Масалан, савдо нуқтасидан дарҳол маълумотларни жўнатиш эвазига буюртмани тезроқ етказиб бериш мижознинг садоқатини сезиларли даражада ошириши мумкин.
Яна бир муҳим жиҳат омбор қолдиқлари ҳисобини юритиш ҳисобланади. Онлайн режимда ишлаганда барча савдо вакиллари маҳсулот қанча қолгани тўғрисидаги янги маълумотларни кузатиб бориши ва фақат шу миқдордан келиб чиққан ҳолда буюртма олиши мумкин. Бу омбордаги маҳсулот миқдорига мос келмайдиган буюртма олиниши эҳтимолини истисно қилади ва буюртмаларни тўғрилашни камайтиради. Натижада мижоз бошида келишилган миқдордаги маҳсуолтни қабул қилиб олади.
Автоматлаштиришнинг ижобий жиҳатлари орасида эътироф этиш лозим бўлган кейинги томони мижозлар базаси юритилишидир. Бу исталган дистрибьюторлик компанияси асосининг асоси ва тартиб албатта ўрнатилиши лозим бўлган жиҳатдир. Smartup янгиланган, тартибли ва тўлақонли мижозлар базасини юритиш имконини беради. Smartup’да барча маълумотлар ишончли ҳимояланганлиги маҳсулот янада ўзига тортишига сабаб бўлади.
Таҳлил тўғрисида ҳам унутмаслик лозим. Исталган раҳбар компаниянинг алоҳида бўлими ёки бутун тизимга иш бўйича сифат ва сон кўрсаткичлари орқали яққол қараши мумкин. Бундан ташқари, дастур рақобат таҳлилини ўтказиш учун бир қанча қўшимча қулайликларни кўзда тутади. Масалан, савдо вакили атиги бир нечта тугмани босиш орқали чакана аудит ўтказиши мумкин. Ёки ҳам якуний харидорлар, ҳам савдо нуқтасидаги масъул шахслар учун сўровномалар ўтказиш имкони бор. Ушбу маълумотларнинг барчаси компания ишларининг ҳозирги ҳолатига аниқ назар солиш, рақиблар фаоллигини кузатиб бориш ва бунинг асосида ишни такомиллаштириш бўйича кейинги қадамларни режалаштириш имконини беради.
Техник тараққиёт бир жойда турмайди, замонавий технологиялар эса кимнидир ҳайратга солишдан аллақачон тўхтаган. Бугун бу мавжуд бизнес моделини такомиллаштириш ва компания иши самарадорлигини ошириш учун ажойиб имкониятдир.
Smartup дастури ҳақида батафсил маълумотларни қуйидаги воситалар орқали олишингиз мумкин:
Телефон: +998 (71) 150-44-33
Веб-сайт: http://fmcg.smartup.uz/
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)