Россия Федерал хавфсизлик хизмати Санкт-Петербургнинг «Сити Инвест Банк» муассасаси бош офисида ўтказган тинтуви чоғида «Справедливая Россия» партиясидан Давлат думаси депутати Алексей Лисяковга тегишли 7 миллион долларни олиб қўйди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Тергов 2 июль куни аввалроқ Москвада ўта катта ҳажмдаги фирибгарлик бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида бошланган. Терговчиларда банкдан махсус ҳужжатларни олишга рухсат бўлишига қарамай, бошқарувчи уларни кассага яқинлаштирмаган, шундан кейин кассага ҳужум қилишга буйруқ берилган.
Бинодан ичида 7 миллион доллар ва бир неча миллион рубль бўлган қутилар топилган. Барча пуллар банк ўрамларида ва ҳар бири 10 минг долларлик тўпламларда сақланган. Ҳар бир доллар купюраси оғирлиги 1 грамм эканлиги инобатга олинса, 100 долларлик пулларда ҳисобланган 7 миллион доллар 70 килограммни ташкил этади. У ерда кичикроқ қийматдаги пуллар ҳам борлиги туфайли махсус хизматлар банкдан 100 килограммга яқин доллар олиб чиққанини айтиш мумкин.
Изоҳ (0)