Германиялик ҳарбийлар 2015 йилнинг ёзида Украинада АҚШ қўмондонлиги остида бўлиб ўтадиган ўқув машғулотларида қатнашади, деб хабар беради Meduza.
Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳарбий хизматчилар қуруқликдаги кучларнинг Rapid Trident машқларида ва Sea Breeze ҳарбий-денгиз машғулотларида иштирок этади.
Шу йили Украинанинг ғарбида, Львовдан 50 километр масофада бўлиб ўтадиган Rapid Trident машғулотларида 18 та давлатдан 1800 нафар аскар қатнашади. 20 июль куни ушбу ўқув машқларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади ва у 11 кун давом этади.
Изоҳ (0)