Тунис президенти Бежи Каид ас Сабси мамлакат аҳолисига қилган телемурожаатида 30 кун давомида фавқулодда ҳолат амалда бўлишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Унинг сўзларига кўра, бу муддат узайтирилиши ҳам мумкин. Фавқулодда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва армия ваколатларини кенгайтиришни назарда тутади. Ҳукумат жамоатчилик хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган намойишларни тақиқлаш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, ОАВ алоҳида назорат остига олинади.
Фавқулодда ҳолат 26 июнь куни Сус шаҳрида содир этилган Тунис тарихидаги энг йирик теракт туфайли жорий этилди. 23 ёшли террорчи меҳмонхоналардан бирига кириб олиб, автомат ёрдамида сайёҳларга ўқ уза бошлаган. Натжада 38 киши ҳалок бўлиб, 40 киши жароҳат олган эди.
Изоҳ (0)