Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали Ўзбекистонга бўладиган расмий ташрифи борасидаги фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
«6 июль куни мен Марказий Осиёнинг беш мамлакати ҳамда БРИКС ва ШҲТ саммитларида иштирок этиш учун Россияга қиладиган ташрифларимни бошлайман.
Ташрифим Марказий Осиёнинг энг кўп аҳолига эга мамлакати – Ўзбекистондан бошланади. Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида яқин стратегик шерикчилик йўлга қўйилган. Ўзбекистонда мен Президент Каримов билан музокаралар ўтказаман ва биз мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим битимларни имзолаймиз. Биз Ўзбекистон билан иқтисодий муносабатларимизни кенгайтиришни ва савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашни истаймиз.
Президент Каримов Ҳиндистонга беш марта, жумладан тўрт марта Президент сифатида, сўнгги марта 2011 йилда ташриф буюрганини қўшимча қилишим лозим.
Маълумки, ҳинд фильмлари, тили ва мусиқаси Ўзбекистонда жуда машҳур. Ўзбек радиоси 2012 йилгача 50 йил давомида ҳинд тилида эшиттириш узатган. Ташрифим давомида мен ҳиндшунослар, ҳинд тилини ўрганувчи талабалар ва ҳинд диаспораси аъзолари билан учрашаман. Ўзбекистонда 3000 дан ортиқ ҳиндлар яшайди.
Тошкентда биз энг таниқли ва ҳурматли етакчиларимиздан бири – Лал Баҳодур Шастридан айрилганмиз. Ташрифим давомида мен Ҳиндистоннинг ушбу мағрур ўғлони хотирасини шарафлайман.
Аминманки, ушбу ташриф ҳинд−ўзбек муносабатларини янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлади», − деб ёзган Моди.
Изоҳ (0)