Америкалик 63 ёшли Мэрилин Хартман бундан буён самолётларда чиптасиз учмасликка ваъда берди. Бу мажбуриятни у аэропортларнинг ёпиқ ҳудуди чегарасини бузганликда айбланиб икки ойлик қамоқ жазосини ўтаб чиққан Кук округидаги (Иллинойс штати) қамоқхона остонасида зиммасига олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
У апрель ва май ойларида бир неча марта Чикагодаги О’Хара ва Мидуэй халқаро аэропортларининг махсус назорат ҳудудига кириб олишга уринишларидан сўнг ҳибсга олинган эди.
Аввалроқ ҳам у бир неча марта самолётга чиптасиз чиқишга урингани учун қамоққа олинган эди. Ўтган йилнинг август ойида у Southwest Airlines авиакомпаниясининг самолётига чиптасиз чиқиб олиб, Сан-Хоседан Лос-Анжелесгача етиб олишга муваффақ бўлган эди.
Изоҳ (0)