2015 йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида БМТнинг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси (UNFPA) ваколатхонаси раҳбари Карл Кулесса билан ўз миссиясини якунлаганлиги муносабати юзасидан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва UNFPA ўртасидаги алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари борасида қисқача фикр алмашилди.
К. Кулесса Ўзбекистон томонига мамлакатимизда ваколатхона раҳбари сифатида ўз фаолиятини амалга оширишда ҳар томонлама кўрсатган кўмаги учун самимий миннатдорчилик билдирди.
Изоҳ (0)