3 июль кунининг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган Nika Pharm фармацевтика компанияси ҳудудида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Воқеа жойига бир нечта ўт ўчириш бўлинмалари етиб борган. Ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Қайд этилишича, 2014 йилнинг октябрь ойида Тошкентнинг Олмазор тумани ҳудудида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида фармацевтика компанияларининг, жумладан Nika Pharm’нинг ҳам омбори зарар кўрган. Ўшанда ёнғин сабаби сифатида қисқа туташув кўрсатилган эди.
Изоҳ (0)