Фаластин ташқи ишлар вазири Риёд ал Маликий 2 июль, пайшанба куни Фаластин давлатини расман тан олган давлатлар сони 2015 йилнинг охиригача 140 тага етишини эълон қилди. Бу ҳақда «Newskaz.ru» хабар берди.
«Бугунги кунгача Фаластинни қанча давлат тан олди? Ҳозир 136 ёки 137 рақамлари келтирилмоқда. Биз Фаластинни янада кўпроқ давлатлар тан олиши устида иш олиб боряпмиз. Бу рақам йил охиригача 140 тага етишини таъкидлаб ўтмоқчиман», — дейди ал Маликий матбуот йиғилишида.
Ташкилот раҳбари сўз Европа, Лотин Америкаси ва Тинч океани ҳудудидаги бир қатор давлатлар ҳақида бораётганини таъкидлади. У БМТнинг Фаластин муаммосига бағишланган семинарида қатнашиш учун Москвага етиб келди.
Изоҳ (0)