Виржиния штатидан бўлган собиқ сенатор Жим Уэбб Демократик партиядан АҚШ президенти лавозимига сайланиш учун номзодини қўйди, деб хабар беради «Сегодня.ua».
«Мамлакатга бир қанча ютуқларга эришган, шунингдек ўз мақсадлари йўлида демократлар билан ҳам, республикачилар билан ҳам ишлашга тайёр бўлган президент керак», — дейди сиёсатчи.
Жим Уэбб демократлардан бешинчи номзод бўлиб, ундан ташқари ушбу партиядан Ҳиллари Клинтон, Берни Сандерс, Мартин О'Мэлли ва Линкольн Чафилар сайловда қатнашади.
Республикачилардан эса 13 нафар номзод сайловолди пойгасида қатнашмоқда. Улар: Жеб Буш, Дональд Трамп, Майк Хакаби, Тед Круз, Рэнд Пол, Карли Фиорина, Бен Карсон ва бошқалар.
Изоҳ (0)