Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, чекиш ХХ асрда 100 минг кишини ҳаётдан олиб кетган бўлса, 2030 йилга бориб йилига 8 миллион кишининг умрига зомин бўлади, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
«2100 йилга бориб чекишдан ҳалок бўлганлар сони 1 миллиардгача етиши мумкин. Никотин олинувчи муқобил манбалар қурбонлар сони камайишига ёрдам бериши мумкин», — деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг собиқ амалдорларидан бири Дерек Як.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ўлимга никотин моддаси эмас, балки чекишнинг ўзи олиб келади. Қайд этилишича, тамаки тутунида ҳосил бўладиган кўплаб заҳарли моддалар алоҳида равишда организмга зарар етказа олмайди, бироқ агар улар бирлашса, ўлим келтирувчи катта кучга айланади.
Изоҳ (0)