Жорий йилдаги олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотасига кўра, олий таълим муассасаларига 5 000 нафар магистр, шундан 1548 нафари давлат гранти, 3452 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган, деб хабар бермоқда «Xushnudbek.uz».
Магистратура квоталарида ўтган йилгига қараганда умумий ўзгариш кузатилмаган. Бироқ ОТМлар кесимида олиб қараганда, ўзгаришлар мавжуд. Хусусан, 21 та ОТМда квоталар сони камайган, 17 та ОТМда кўпайган, 27 тасида эса ўзгаришсиз қолган.
Энг катта ўзгаришлардан бири, бу Андижон тиббиёт институти магистратурасига қабул квотаси 22 нафарга, Тошкент тиббиёт академияси магистратураси 16 нафарга (стомотология йўналишининг ажралиб чиқиши ҳисобига), Тошкент молия институти 10 нафарга, Тошкент давлат аграр университети 7 нафарга қисқартирилганлиги бўлди. Ўз навбатида Самарқанд тиббиёт институти магистратурасига қабул квотаси 16 нафарга кўпайтирилган.
Қабул квотаси сони бўйича ОТМлар рейтинги қуйидаги кўринишда бўлди (магистратура учун):
- Ўзбекистон миллий университети — 433 нафар;
- Тошкент давлат техника университети — 299 нафар;
- Тошкент тиббиёт академияси — 283 нафар;
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 263 нафар;
- Самарқанд давлат университети — 214 нафар.
Изоҳ (0)