Австриянинг Зальцбург шаҳридаги тадқиқотчиларнинг бир гуруҳи чўчқалар тўқималарида олиб борилган тажрибалардан сўнг одам ўлимининг аниқ вақтини аниқлашни ўрганди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар беради.
Олимларнинг таъкидлашича, янги технология ҳатто ўн кундан кейин ҳам ўлим юзага келган вақтни аниқ соатигача белгилаш имконини беради.
Зоологлар чўчқа тўқималаридаги маълум бир оқсил моддалар вақт ўтиши билан парчаланишини ва бу улар ўлимини аниқ белгилашга асос бўлишини исботлади. Шундан сўнг чўчқа ва одамлар тузилишидаги ўхшашликни ҳисобга олиб, патологоанатомлар одам тўқимасининг 60 та намунасини ўрганиб чиқди ва ўлган одамларнинг мушак оқсилларида ҳам ўхшаш жараён кузатилишини аниқлади.
Олимларнинг фикрича, ушбу технология криминалистикада қўлланилиши мумкин.
Изоҳ (0)