Германиядаги Volkswagen автомобиль заводида робот назоратдан чиқиб кетиб, ишчининг кўкрагига ўлимга олиб келувчи жароҳатлар етказди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Volkswagen матбуот хизмати аниқлик киритишича, ҳодиса вақтида ишчи ускунанинг ичида бўлган. Робот одамни металл пластинага қисиб бориб, кўкрак қафасига босган. Ишчи шифохонада вафот этган.Концерннинг қўшимча қилишича, носозлик ускуна ташқарисида бўлган бошқа бир ишчи томонидан механизмнинг ишга туширилиши оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкин. Ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)