Хитойнинг қонун чиқарувчи олий органи – Бутунхитой халқ вакиллари мажлиси амалдорлар Конституцияга қасамёд қилиши мажбурийлиги тўғрисида қонун қабул қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Қонун 2016 йил 1 январдан кучга киради. Унга биноан, барча даражалардаги сайланган ва тайинланган амалдорлар, судьялар ва прокурорлар ўз лавозимига киришишидан олдин Конституцияга қасамёд қилиши шарт.
Шунингдек, қонунда 70 иероглифдан иборат қасамёдни ўқиш вақтида амалдорлар чап қўлини конситуцияга қўйиши ва ўнг қўлини мушт қилиб тепага кўтариши белгилаб қўйилди. Қасамёд маросими ўтказиладиган бино деворларига мамлакат байроғи ва герби осилиши лозим.
Изоҳ (0)