КХДР пойтахтидаги Сонан халқаро аэропортида янги терминалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС». Унда мамлакат бош вазири Пак Бон Дю иштирок этиб, Пхеньяндан 24 километр масофада жойлашган ҳаво бандаргоҳини қуришда қатнашган ҳарбий қурувчиларга миннатдорлик билдирди.
25 июнь куни давлат раҳбари Ким Чен Ин рафиқаси Ли Соль Чжу билан терминални кўздан кечирди. У аэропорт яқинида жойлашган туманларда ободончилик ишларини олиб бориш, ҳамда Сонанни Пхеньян маркази билан боғловчи тезюрар темир йўллари ва катта йўлларни барпо этиш заруратини таъкидлаб ўтди.
Ким Чен Ин терминални энг замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, йўловчиларга барча қулайликларни яратиш, шунингдек аэропорт яқинида қулай меҳмонхона қуришга кўрсатма берди.
Изоҳ (0)