Кўпчилик кола ичимлиги организм учун қанчалик зарарли эканлигини билса керак. Бироқ уйда бир-икки идиш кола бўлса, зарар қилмайди. Фақат уни ичиш учун эмас, балки турли юмушларни осонлаштириш учун ишлатишингиз мумкин. «Хитрости жизни» шундай усулларни тақдим этди.
Ойнадаги муз эришини тезлаштиради.
Ҳашаротлар чақиши оқибатида бўладиган оғриқ ва қичишни камайтиради.
Ойнани тозалайди.
Совун ва сув билан биргаликда теридаги нохуш ҳидни кетказади.
Ҳашаротларни сизга яқинлаштирмайди – очиқ колани ташқарида қолдирсангиз, уни ича кўрманг, ичида ҳашаротлар бўлиши мумкин.
Сочга ёпишиб қолган сақични олишда ёрдам беради.
Кийимдаги доғларни кетказади.
Зангни йўқотади.
Ҳожатхонани тозалашни осонлаштиради.
Изоҳ (0)