Японияда Токиодан Осакага кетаётган тезюрар поездда келиб чиққан ёнғин туфайли камида 20 киши жабрланди, деб хабар бермоқда «РИА Новости». Икки нафарининг аҳволи оғирлиги айтилган.
Қайд этилишича, поезднинг бош вагонида тўсатдан тутун чиқа бошлаган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йўловчилардан бири нефтга ўхшаш суюқликни тамбурга тўкиб, ёқиб юборган. У ўзини ёқиб юбормоқчи бўлгани тахмин қилинмоқда – кейинроқ у вафот этган.
Шунингдек, йўловчилардан бирининг «юраги тўхтагани» ҳам хабар қилинган. Япон қонунчилигига биноан ўлим фақатгина шифокор хулосаси билан қайд этилиши мумкин. Қутқарувчилар эса фақтгина жисмоний ҳолатни тасвирлаб бериши мумкин. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
Изоҳ (0)