Россия шимолидаги Коми Республикасида ифторлик (22 :30) ва саҳарлик (23 :30) орасидаги фарқ атиги бир соатни ташкил этмоқда, деб хабар берди «Islam-today.ru».
Ушбу вақт оралиғида рўзадорлар нафақат ифторлик ва саҳарлик қилишга, балки таровеҳ намозини ўқишга ҳам улгуруши лозим. Коми мусулмонлар идораси раҳбари Валиаҳмад Гаязовнинг сўзларига кўра, муфтийлик мусулмон уламолари фатволарига биноан иш тутиб, Макка вақти бўйича (тахминан 17 соат) рўза тутишга рухсат берган.
Қайд этиш жоиз, бундай ҳолат қуёш деярли бутун сутка давомида ёритиб турадиган ёки умуман ботмайдиган ҳудудларга амал қилади. Шунга қарамай, баъзи мусулмонлар 23 соат давомида рўза тутишга ўзларида куч топмоқда.
Изоҳ (0)