Буюк Британиянинг Галифакс шаҳрида яшовчи аёл, лотереяда 4,3 миллион фунт (6,7 миллион доллар атрофида) ютиб олгач, биринчи навбатда орзусидаги шиппакни харид қилиш учун йўл олди, деб хабар беради «Nur.kz» The Daily Telegraph маълумотига таяниб.
69 ёшли собиқ тикувчи Жейн Льюис 1991 йилда асос солинган UK Lotto миллий лотереясида мунтазам қатнашиб келиб, унда ғолиб бўлди.
«Эрталаб автобусга чиқиб, шаҳар марказига бордим ва ўзимга уй шиппаги сотиб олдим. Уни пештахтада кўриб, анчадан бери унга пул тўплаётгандим»,— дейди британиялик аёл.
Люиснинг айтишича, унинг навбатдаги хариди янги уй бўлади. Аёл сўнгги 11 йил давомида битта ётоқхонаси ва жуда кичкина ошхонаси бўлган уйда ижарада яшаганлигини айтди.
Изоҳ (0)