Таиландда MERS вирусини юқтириб олган ягона одам касалликни енга олди ва соғая бошлади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Вирусни Уммонда юқтириб олган 75 ёшли эркак 15 июнь куни касалхонага ётқизилган эди. Таиланд Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирда беморнинг аҳволи барқарор. У мустақил нафас олмоқда, бироқ ҳали юра олмайди.
Охирги таҳлил натижалари унинг организмида вируснинг йўқлигини маълум қилди. Шифокорлар уни карантиндан оддий палатага ўтказиш ниятида.
Бемор билан алоқада бўлган яна 150 кишининг соғлиғи шифокорлар назоратида. Уларда касаллик аломатлари кузатилмади.
Изоҳ (0)