Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергиясининг асосий манбаси бўлган Тахиатош иссиқлик электр станциясида ҳар бири 230−280 мегаватт қувватга эга иккита буғ-газ қурилмасини қуриш, учта мавжуд энергоблокни демонтаж қилиш ва иккитасини захира учун сақлаб қолиш бўйича лойиҳа амалга оширилади, деб хабар бермоқда «12news.uz».
«Ўзбекенерго» давлат акциядорлик компанияси маълумотига кўра, лойиҳа 678,2 миллион долларга баҳоланган бўлиб, жумладан Осиё тараққиёт бакининг 300 миллион долларлик ва Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 230,7 миллион долларлик кредитлари ҳисобига молиялаштирилади.
Ҳозирда бош пудратчи шартномаси учун тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда ва 2015 йилнинг учинчи чорагида тендер эълон қилиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)