Disney World компанияси хавфсизлик нуқтаи назаридан сайргоҳларга ташриф буюрувчиларнинг селфи-таёқлардан фойдаланишини тақиқлади, деб хабар беради Orlando Sentinel.
Ушбу чора Калифорния Диснейлендида 30 июндан, Париж ва Гонконгда эса 1 июлдан кучга киради. «Афсуски селфи-таёқлар томоша боғларига ташриф буюрувчиларнинг, шунингдек боғ ходимларининг ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан хавотирланишига сабаб бўлмоқда», — деб тушунтирди Disney World матбуот котиби Ким Пранти.
Таъкидланишича, ташриф буюрувчилар сайргоҳларнинг кириш қисмида текширилиб, уларда селфи-таёқ борлиги аниқланса, уларни вақтинча топшириш ёки машина ёки бўлмаса, меҳмонхонага қайтариб олиб бориш таклиф этилади.
Изоҳ (0)