Япониянинг Осака шаҳри округ суди 26 июнь, жума куни 40 ёшли Кёдзо Исохини 2012 йилда икки нафар ўткинчини ўлдирганликда айбдор деб топиб, ўлим жазосига маҳкум этди. Бу ҳақда «РИА Новости» Киодо агентлиги маълумотига асосланиб хабар беради.
Исохи ўзи истаган ишни топа олмаганидан сўнг, ўткинчиларга пичоқ билан ҳужум қилган. Бир ой аввал бошланган суд жараёнида у жиноятни галлюцинация таъсирида содир этганлигини айтди. Гўёки жиноят қурбонларининг ўзлари ундан уларни ўлдиришни сўраган.
2012 йилнинг 10 июнь куни Осака шаҳри марказида Исохининг ошхона пичоғи билан қилган ҳужуми натижасида 42 ёшли мусиқа продюсери Синго Минамото ва 66 ёшли ресторан бошқарувчиси Токи Сасакилар ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)