Япониянинг Сукоку оролидаги Дзенцудзи шаҳрининг қишлоқ хўжалиги кооперативи дўконларга квадрат тарвузларнинг бу йилги ҳосилининг илк партиясини (250 та тарвуз) жўнатишни бошлади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Квадрат тарвузлар фермерларнинг ўзига хос асари ҳисобланади. Уларнинг шакли ташиш учун қулайлиги таъкидланади, бироқ маҳсулотнинг кўринишини сақлаб қолиш осон эмас — ҳосилнинг 20—30 фоизи ёриқлар ва етган зиён туфайли яроқсиз сифатида қайд этилади. Ҳар тарафи 18 сантиметрдан бўлган куб шаклидаги тарвузларни етиштириш 30 йил олдин йўлга қўйилган.«Бундай кўринишдаги тарвуз Дзенцудзи шаҳрининг ўз маҳсулоти ҳисобланади ва нафақат Япониядаги супермаркетлар расталарига безак сифатида катта талабга эга, балки Канада ва Россияга экспорт ҳам қилинади. Битта тарвуз 15 минг иена (120 доллар) туради, биринчи партиянинг деярли ҳаммаси сотиб бўлинди», — дейилади шаҳар маъмурияти хабарида.
Изоҳ (0)