Режиссёрлик фаолиятини 1996 йилда Рустам Ғойиповнинг «Қалбим тўрида» қўшиғига клип ишлаш билан бошлаган Саъдулла Абдуллаев соҳибқиронга бағишланган фильм олмоқчи эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
«Амир Темур — буюк саркарда, етти ёшида Қуръонни ёд олган олим одам. 17 ёшида биринчи марта жанг майдонига кириб, умри давомида бирор марта енгилмаган. Уни мадҳ этиб, фахрлансак арзийди. Голливуд даражасидаги фильм ишлашга ҳаракат қиламан», — деди режиссёр.
Қайд этилишича, Саъдулла Абдуллаев 1999 йилдан буён «Сен азиз ва муқаддассан, аёл» дастурини ташкиллаштириб келади. У 2014 йилги «Эътироф» мукофотларини топшириш маросимига режиссёрлик қилган, шунингдек хонанда Озодбек Назарбековнинг бу йилги концертини саҳналаштирган.
Изоҳ (0)