Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат ҳудудига хорижий қўшинлар киритилишига рухсат берувчи қонунни имзолади, деб хабар бермоқда Meduza.
Қўшинлар Украинанинг сўровига биноан ва Европа Иттифоқи ёки БМТ рухсати билан тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш бўйича операция ўтказиш учун киритилиши мумкин.
Қонун расман эълон қилинган куннинг эртасидан бошлаб кучга киради. Олий Рада ушбу қонунни 4 июнь куни қабул қилган эди.
Изоҳ (0)