24 июнь, чоршанба куни Лондонда ўтказилган Sotheby’s кимошди савдосида импрессионистлар ва замонавий рассомларнинг асарлари сотувга қўйилиб, унинг ҳажми 178,6 миллион фунт стерлингни (273,6 миллион доллар) ташкил этди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Австриялик рассом Густав Климтнинг 1902 йилда ишланган «Гертруда Лёв портрети» расми энг қиммат лот бўлди. У номаълум харидор аёл томонидан 24,8 миллион фунт стерлингга (38 миллион доллар) сотиб олинди.
Яна бир эътиборга лойиқ лот рус авангард рассоми Казимир Малевичнинг «Супрематизм. 18-конструкция» асари бўлди. Расм 21,4 миллион фунтга сотилди.
Жами Sotheby’s кимошди савдосида 51 та лот сотилди. Сотувга қўйилган барча санъат асарларига харидор топилди.
Изоҳ (0)