13 июнь куни турмуш қурган Швеция шаҳзодаси Карл Филипп ва малика Софиянинг Тинч океани жанубидаги Фижи Республикаси таркибига кирувчи якка оролга қилган тўй саёҳати учун харажатлар шахсий маблағлардан тўлангани маълум қилинди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Expressen газетаси маълумотларига кўра, Лаукала оролида бир ҳафта дам олишнинг ўзи камида 300 минг крона (33 минг евро) туради. Оролга Red Bull асосчиси — австриялик Дитрих Матешиц эгалик қилади.
Тўй саёҳати харажатлари манбасини эълон қилган Швеция қироллик саройи вакиласи Маргарета Торгрен яна бир марта шаҳзода ва малика асал ойи вақтида уларни ҳеч ким безовта қилмаслигини исташини маълум қилган.
Изоҳ (0)