Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сон қарори ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда айрим имтиёзларга эга.
Жорий йилдаги қабул жараёнларига бағишлаб, «Дарё» интернет-нашри ва «Xushnudbek.uz» сайтлари ҳамкорликда ишга туширган махсус «Абитуриент—2015» лойиҳаси доирасида «Xushnudbek.uz» сайтида эълон қилинган мазкур мақолада шундай имтиёзга эга бўлган абитуриентлар учун тегишли маълумотлар беришга ҳаракат қиламиз. Умид қиламизки, бу маълумотлар абитуриентлар учун фойдали бўлади.
Барча саволларга жавоблар Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосланган ҳолда берилган.
Изоҳ (0)