Aqua маиший кондиционерларининг энг янги сериясида назокатли дизайн, ажойиб техник тавсифлар, тежамкорлик ва ишончлилик уйғунлашган. Бекаму-кўст қулайлик Aqua кондиционери ўрнатилган хонанинг «ташриф қоғози»га айланади. У кўплаб қурилмалар ва функциялар билан бойитилган бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад ҳаво муҳитининг энг яхши параметрларини яратиш ва қўллаб-қувватлашдир.
Уч ўлчамли ҳаво йўналиши тизими кондиционер контроллёрига ҳаво муҳити яратилаётган хона ҳудудида ҳаво тақсимотини самарали бошқаришга ёрдам беради.
Қулай уйқу функцияси самарали ва қулай дам олишга ёрдам берувчи оптимал параметрларни яратиб беради.
Aqua туркум кондиционерлари энди илгаригидан ҳам тежамкор, қулай ва кўп функцияли бўлди. Асосий конструктив ўзгаришлар ташқи блокларга даҳлдор. Янги Aqua такомиллашган 1UBS3ERA сериясидаги ташқи блоклар билан таъминланган бўлиб, уларнинг асосида Super Match инновацион концепцияси ётади. Ушбу технология инвенторли ва ноинвентор моделлардаги сплит-тизимлар ҳамда мулти-сплит тизимларнинг ички ва ташқи блокларини эркин бирлаштириш имконини беради.
Aqua кондиционерларини икки ранг ечимидаги вариантларда буюртма қилиш мумкин. Стандарт схемалар:- Оқ корпус оқ рангдаги безак панели
- Кулранг корпус қора рангдаги безак панели
Энергетик самарадорлик даражаси бўйича етакчи кўрсаткичлар намоён этиб келаётган Aqua кондиционерлари Haier линейкасидаги энг ихчам ва сокин моделлар бўлиб қолмоқда. Aqua ички блокларининг шовқин даражаси 22-23дБ(А)дан ошмайди. Корпус чуқурлиги 175 мм дан ошмайди. Бундай омадли ечимлар камдан-кам учрайди.
Nano Aqua генерацияси инновацион технологияси ҳавони ионлаш, намлаш ва қўшимча тозалашни амалга оширишда ёрдам беради. Nano Aqua модули сув молекулаларини шунчалар майда қисмларга парчалайди-ки, улар нафақат хона ичида тарқалиши, балки инсон танасига сингиб, уни намлантириш хусусиятига эга.
Асосий урғуни соғлиқни сақлашга, энергия тежашга ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга бериб, Haier кондиционернинг ишлаш жараёнида компрессорни доимий ўчириш ва ёқишларсиз оптимал ҳароратни сақлаш воситасида инновацион DC-инвенторли технологияларни жорий қилади, электр қувватини тежайди (А тоифаси), шу билан бирга, у шовқиннинг паст даражаси, ҳароратда катта тебранишларнинг йўқлиги ва тежамкорлик (кондиционер нархи вақт ўтиши билан энергия тежалиши ҳисобидан қопланади) туфайли максимал даражадаги қулайликни таъминлайди. Авторестарт функцияси эса иш пайтида хавфсизлик ва қулайликни таъминлаш мақсадида электр таъминотидаги муаммоларнинг ҳал қилиниши билан кондиционернинг охирги ишлаш режимини автоматик тарзда қайта ишга туширади.
Ҳарорат қурилган LED-дисплейда акс этади, у иш режими ёки муайян функцияларнинг фаоллаштирилиши билан боғлиқ равишда рангини ўзгартириши, ўчирилганда эса кўринмас тусга кириб, олд панел билан бир хил кўринишга эга бўлиши мумкин.
Ёпиқ хоналарда ва жойларда кислороднинг салбий ионлари миқдори одатда санитария меъёрларидан 10—15 баробарга камроқдир. Бу иммунитетнинг тушишига ва одамларда жиддий сурункали касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Айнан шу туфайли Haier кондиционерларида ҳаво ионизатори қўлланади. Ионлаш режимининг ёқилиши тамаки тутуни, бактериялар, ҳидлар, чангларни йўқ қилиб, ҳавони тетиклаштирувчи ионлар билан тўлдиради. RCD-филтр эса замонавий мебеллардаги пардозлаш материалларидан ажралиб чиқадиган ва хонадонларингиз ҳавосида учиб юрадиган формалдегид ҳамда бошқа моддаларни самарали йўқ қилади.
Қуритиш режими ҳаво намлигини 35—60 фоиз диапазонида ушлаб туришга ёрдам беради: тизим тинимсиз равишда ва равонлик билан ҳаво оқимини узатади, бу енгил денгиз шабадасини эслатади, хонадаги ҳавони қуритади, бунда у ҳароратнинг кескин ўзгаришларига йўл қўймади.
Шунингдек, 3D лифтинг функциясига эга безак панелининг ноёб конструкциясига эътибор қаратиш лозим. Ёқилганда кондиционер панели бўртиб чиқиб, тепага кўтарилади, бу билан кондиционернинг пастки қисмида қўшимча сатҳ очилади. Шу тариқа, ҳаво тавақаси махсус йўналтирилиб, горизонтал, тўшалиб борувчи ҳаво оқимини ҳосил қилади. Совутиб юборилган ҳаво бевосита хонанинг иш зонасига тушмай, юқори қисмда қолади, бу иш зонасида қулай шароитлар яратиб беради.
Бенуқсон техник ва эксплуатацион характеристика, ажойиб дизайн ва кўп функциялилик янги Aqua’нинг бозоримизнинг премиум сегментидаги истиқболларини таъминлаб беради.
Haier компанияси барча мусулмонларни Рамазон ойи бошлангани билан табриклайди.
Рамазон ойи муборак бўлсин! Бу муқаддас ойда рўзадорларга ўз иродаларининг мустаҳкамлигини синовдан ўтказишда куч-қувват ва барча эзгу ниятларига эришишни тилаймиз.
Ушбу ой барча учун қалб доғларини ювувчи ва дилларни нурлантиргувчи, иймон-эътиқодни покловчи ой бўлсин.
Маҳсулот сертификатланган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)