Chevrolet компанияси янги авлод Cruze седанини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Motor.ru». Модель аввалгисидан каттароқ ва енгилроқ бўлгани айтилмоқда.
Cruze General Motors концернининг D2 номли янги платформасида қурилган. Ғилдираклар базаси ҳажми 15 миллиметрга ошиб 2700 миллиметрга етган, автомобиль узунлиги эса 69 миллиметрга ошиб, 4666 миллиметрга етган. Янги шасси ишлатилиши туфайли 133 килограммга енгиллашган.
АҚШ ва Канадада Cruze 153 от кучига эга 1,4 литрли трубомотор билан тақдим этилади. Ушбу двигатель 96 километр/соат тезликка саккиз сонияда чиқиш имконини беради. 2017 йилдан дизелли агрегат чиқарилиши ҳам айтилган.
Cruze’да таклиф этиладиган MyLink тизими Google’нинг Android Auto ва Apple’нинг CarPlay дастурларини ишлата олади. Шунингдек, OnStar сунъий йўлдош тизими ва 4G тармоғидаги Wi-Fi тарқатувчи ҳам ўрнатилади.
Шимолий Америкада янги Chevrolet Cruze 2016 йил бошидан сотувга чиқарилади. Кейинроқ яна тахминан 40 та бозорда сотила бошлайди.
Изоҳ (0)