Қозоғистон Мудофаа вазирлиги катта илмий ходими, физика—математика фанлари номзоди Асет Дурмагамбетов ўтказган тадқиқотлари натижасида Бойқўнғир космодромидан ракеталар учирилиши об-ҳавога салбий таъсир кўрсатишини аниқлаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Nur.kz».
Олимнинг сўзларига кўра, ракета учирилмаган вақтда об-ҳаво прогнозлари тўғри чиқади, ракета учирилганда эса прогноз ва воқелик ўртасидаги фарқ 50 фоизгача етади, минглаб километрлик радиусда об-ҳаво ўзгариб, намлик ортади.Шунингдек, ракета учирилиши натижасида электромагнит майдонларнинг ҳам ўзгариши соғлиққа жуда жиддий зарар етказиши натижасида инсонлар ўлимга ҳам олиб келиши айтилган. Олимнинг таъкидлашича, бу космик соҳа ва статегик шерик — Россия билан боғлиқ бўлгани туфайли тегишли муассасалар бу борадаги статистика маълумотларни ҳар доим ҳам тақдим этавермайди.
Бундан ташқари, Дурмагамбетов бу Россия учун ҳам муҳим эканлигини таъкидлаган. Олимнинг қайд этишича, об-ҳавода мувозанат сақланади — бир жойда намлик ошса, яқиндаги бошқа жойда қурғоқчилик ва ўрмон ёмғирлари содир бўлади.
Изоҳ (0)