Apple бош директори Тим Кук компания ўз маҳсулотларини ишлаб чиқишда ва уларга рангларни танлашда хитойлик истеъмолчиларнинг дидлари инобатга олинганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «3Dnews.ru».
Унинг сўзларига кўра, смартфонлар ассортиментига тилларанг метални қўшиш унинг Катта Хитой минтақаси (Хитой, Гонконг, Сингапур ва Тайвань) аҳолиси орасида оммабоплиги билан боғлиқ. Ушбу минтақа 2015 йил январь—март ойларида компания даромадининг 29 фоизини таъминлаган.
Қайд этилишича, iPhone ишлаб чиқариш 62,1 фоизга оширилиб, 14,5 миллионга етказилгач, Apple Хитой бозорида энг йирик смартфон етказиб берувчига айланган. Компаниянинг Хитой бозоридаги улуши 14,7 фоиз (ўтган йили 8,7 фоиз) ни ташкил этган бўлса, Xiaomi 13,7 фоиз, Huawei 11,4 фоиз, Samsung 9,7 фоизни эгаллаган.
Изоҳ (0)