Қоҳира яқинида жойлашган Саккарадаги қадимий қабристондан саккиз миллионга яқин итнинг мумиёси топилди, деб хабар беради «ТАСС» Egyptian Gazette маълумотига таяниб.
Анубис худоси ибодатхонаси яқинидаги ер ости йўлларида итлар ва уларнинг болалари 2,5 минг йил аввал кўмиб юборилган. Қадимги мисрликлар Анубис худосини ўлганларнинг раҳнамоси деб ҳисоблаб, унга сиғинган ҳамда ҳайвонларни қурбонлик келтирган.
Олимларнинг аниқлашича, бир неча кун ёки бир неча соат аввал туғилган ит болалари мумиёланган. Уларнинг скелетларига қараб итларга ҳеч қандай шикаст етказилмагани, уларнинг очлик ва сувсизликдан ўлганлигини англаш мумкин.
Изоҳ (0)