Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Покистон жанубида кузатилаётган фавқулодда жазирама натижасида вафот этганлар сони 572 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: РИА Новости

Фото: РИА Новости

Аввалроқ жазирама сабаб 474 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўтган дам олиш кунлари Карачида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 45 даражагача исиган. Душанба куни кузатилган ёмғир эса иссиқ тафтини бироз қайтаргани қайд этилганди.

Шифокорлар фуқароларга қуёш остида кўп юрмасликни ва пахтадан тайёрланган енгил либослардан фойдаланишни тавсия қилишмоқда.

News International газетаси маълумотларига кўра, жазирама вақтида электр энергиясининг узоқ вақт ўчириб қўйилаётгани сабаб мамлакатнинг бир қатор туманларида норозилик намойишлари ҳам бўлиб ўтган.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, яқин бир неча кун давомида Покистоннинг кўплаб ҳудудларида кучли ёғингарчилик юз бериши мумкин. Шунга қарамай, келаси ҳафта жазираманинг янги тўлқини ёпирилиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
Дунё
Путиннинг аскарлар оналари билан учрашуви фейкми? Ушбу учрашувда аслида кимлар қатнашгани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 ноябрь куни 124 кишида коронавирус аниқланди