Олмалиқ кон металлургия комбинати 2015—2016 йилларда «Қалмоққир» конидаги истиқболли рудаларни ишлаб чиқиш учун 101,1 миллион доллар инвестиция киритишни режалаштирмоқда, деб хабар берди «РИА Новости».
Комбинат лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишни якунлаган ва 2015 йилнинг иккинчи ярмида мис ажратиб олишнинг энг самарали усулини йўлга қўйишни бошлайди.
Лойиҳани амалга ошириш чоғида 2017 йилга бориб қўшимча 4 миллион тонна руда қайта ишлай олади ва бу қисқа муддатли истиқболда мис ишлаб чиқаришни 3—4 фоизга кўпайтириш имконини беради. Лойиҳа Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон банклари кредитлари ва комбинатнинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Изоҳ (0)