Канаданинг Британия Колумбияси вилоятида 13 минг йиллик одам излари топилди, деб хабар беради ТАСС The Canadian Press агентлиги хабарига таяниб.
Виктория университети тадқиқотчилари Канаданинг туб аҳолиси вакиллари билан ҳамкорликда Келверт оролида олиб борган қазиш ишлари давомида қадимги одамларнинг ўнга яқин тошга айланган изларини топди.
Археолог Данкан Маклареннинг сўзларига қараганда, ўтган музлик даври ва охирги мингйилликлар давомида денгиз сатҳининг ўзгаришига қарамасдан, ушбу ҳудуд кам ўзгаришга учраган.
Ҳозирги пайтда одам изларининг ёшини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказилмоқда. Археологларнинг таъкидлашича, агар уларнинг дастлабки хулосалари ўз тасдиғини топса, ушбу одам излари Шимолий Америкадаги бундай топилмаларнинг энг қадимийсига айланади.
Изоҳ (0)