Ўзбекистон ҳукумати корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар мудофаа эҳтиёжларига доир вазифаларни бажарганлиги муносабати билан улар сарф қилган моддий харажатларнинг ўрнини қоплаш тартибини тасдилади, деб хабар бермоқда UzDaily.
Ҳужжатда айтилишича, мудофаа эҳтиёжлари учун мулклар уруш даврида ўтказиладиган тадбирлар доирасида тақдим этилади. Мудофаа эҳтиёжлари учун тақдим этилган мулк бутунлай йўқотилиши туфайли уни қайта тиклашнинг имкони бўлмаса, мулкнинг бозордаги қиймати ва мудофаа эҳтиёжлари учун тақдим этилган мулкка етказилган зарар қопланиши лозим.
Низомда айтилишича, мулкдорнинг бой берилган фойдаси қоплаб берилмайди. Товонни олиш учун мулкдор ёки унинг вакили Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига зарур ҳужжатлар тўпламини тақдим этиб, ёзма мурожаат қилиши лозим. Моддий харажатлар учун товон давлат бюджети ҳисобидан тўланади.
Изоҳ (0)