Қозоғистоннинг Актау шаҳри марказида Американинг Манхэттенига ўхшаш туман барпо этилади, деб хабар беради «Nur.kz» шаҳар бош меъмори Мурат Тиловбаев маълумотига таяниб.
16 июнь куни «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигига янги технологияларни киритиш» мавзусидаги Халқаро конференция доирасида Актау шаҳри ҳокими Эдил Жанбиршин ва бош меъмор конференция иштирокчиларини вилоят марказининг бош лойиҳаси билан таништирди.
Тиловбаев аҳоли турар-жойлари, маъмурий марказ, замонавий концерт зали, драма театрлари, кўргазмалар павильони ва меҳмонхоналар комплексини ўз ичига олган шаҳарнинг янги қисми қурилиши жараёни ҳақида сўзлаб берди.
«Актаунинг маъмурий маркази Нью-Йоркдаги Манхэттен ёки Россия пойтахтидаги Москва-ситига ўхшаш бўлади», — дейди бош меъмор.
Изоҳ (0)