Қирғизистонлик қизлар ва Корея фуқаролари ўртасида тузилган никоҳларнинг 30 фоизи ажрим билан тугамоқда, деб хабар беради «Knews.kg» депутат Абдуманоп Кутушевнинг маълумотларига асосланиб.
Яқинда Жанубий Кореяга ташриф буюрган депутатлар делегацияси ушбу масалани КР элчихонасида муҳокама қилди. Бироқ кореяликлар билан никоҳда бўлган қизлар билан гаплашиш имконияти бўлмади.
«Кўпинча бизнинг ёш қизларимиз корейсча сериалларни кўриб, кореялик йигитга турмушга чиқиб яхши яшайман деб ўйлайди. Бироқ охир-оқибатда ҳафсаласи пир бўлиб, ажрашиш учун ариза беради», — дейди парламент аъзоси.
Изоҳ (0)