Ҳиндистон ғарбидаги Махараштра штатида жойлашган Нерал шаҳрида аҳоли яшайдиган уйнинг деворлари қулаб кетди. Натижада беш кишидан иборат оила ҳалок бўлди, деб хабар беради ТАСС IANS агентлиги маълумотига таяниб.
Уй девори маҳаллий вақт бўйича 5:30 да, ҳамма ухлаётган пайтда қулаб кетди. Полиция ушбу ҳодисани ҳудудда бир неча кундан буён тўхтамаётган жаланинг оқибати деб ҳисоблади.
Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш хизматининг таъкидлашича, бундай ҳолатлар сифатсиз қурилиш ашёларидан фойдаланиш натижасида келиб чиқади.
Изоҳ (0)