Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида 30 дан ортиқ киши қорақурт чақишидан жабрланди, деб хабар беради «Nur.kz».
Токсиколог шифокорлар беморларга хизмат кўрсатишга зўрға улгурмоқда. Уларнинг таъкидлашича, бу йил қорақуртдан жабрланганлар ўтган йил ёзидан уч марта кўпроқдир. Қорақурт чаққан кишилардан бири ҳамон жонлантириш бўлимида, 11 киши эса оддий бўлимга ўтказилди.
Қорақурт чаққан кишида чидаб бўлмас оғриқ бошланиб, нафас олиш қийинлашади, чанқаш аломатлари кузатилади. Унча катта бўлмаган, орқа томонида қизил доғлари бўлган ушбу қора ўргимчак, катта муаммоларни келтириб чиқаради. Ундан жабрланганлар зудлик билан шифокорга мурожаат қилиши лозим.
Изоҳ (0)