Жорий йилнинг 20 июнь куни Тошкентдаги Сингапур бошқарувни ривожлантириш институтида Магистратура куни ўтказилди, деб хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.
Тадбирга ташриф буюрганлар талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ўқув жараёни билан танишдилар.
Институтда ОТМ битирувчилари учун Бизнес бошқаруви магистри (MBA) дастури бўйича «Маркетинг», «Молия» ва «Халқаро туризм ва меҳмонхона бошқаруви» йўналишларида магистратура даражаси мавжуд.
Бизнес бошқаруви магистри (MBA) дастури бўйича Халқаро туризм йўналиши Ўзбекистонда биринчи бор таклиф қилинмоқда.
Изоҳ (0)