«Аэрофлот» авиакомпаниясининг Париж — Москва рейсидаги йўловчи аёл самолётда жанжал чиқарди, деб хабар беради «Газета.ru».
Маст аёл самолёт салонида полиция ходимлари билан айтишиб қолди. У инглиз тилида жуда ёмон талаффуз билан Владимир Путин уларни ўлдиришини айтди. Самолёт йўловчиларининг маълумот беришича, аёлнинг ушбу қилиқлари сабабли авиарейс бир соатга ушланиб қолди. Жанжал сабабчиси эса самолётдан тушириб қолдирилди.
Ушбу рейс 19 июнь куни 23:30 да Париждан Москвага учиши керак эди.
Изоҳ (0)