Италияда энг узун пиццани тайёрлашди. Унинг узунлиги 1,5 километрга етди. Миланда намойиш этилган ушбу «Маргарита» пиццасини тайёрлаш учун 1,5 тонна моцарелла пишлоғи ва литрлаб зайтун ёғи керак бўлди, деб хабар беради «Эхо Москвы».
Пиццани бутун Италиядан тўпланган 80 нафар бош ошпазлар бешта махсус модернизация қилинган печларда пиширди.
Ошпазлик асарини жойлаштириш учун 800 та стол бир қатор қилиб қўйилди. Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилган ушбу пицца «Маргарита» ўйлаб топилганлигининг 126 йиллиги шарафига тайёрланди.
Изоҳ (0)