Франция жануби-ғарбида енгил моторли самолёт ҳалокати натижасида икки киши вафот этди, деб хабар беради «Газета.ru».
Ҳодиса 20 июнь, шанба куни маҳаллий вақт бўйича 11:30 да Пете-Пале-е-Корнам шаҳрида содир бўлди. Самолёт узатиш тизимига тегиб кетди ва ялангликка қулаб тушиб, ёниб кетди. Ҳалокат жойидан икки нафар куйиб кетган жасад топилди, вафот этганларнинг шахси аниқланмоқда.
Ҳозирги пайтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Об-ҳаво учиш учун қулай бўлганлиги қайд этилди.
Изоҳ (0)