Нью-Йоркда бўлиб ўтган «Кичик тартибсизлик» фильми тақдимотида анча гўзаллашган 39 ёшли Кейт Уинслет оммани лол қолдирди, деб хабар беради «Сегодня.ua» The Daily Mail маълумотларига таяниб.
18 ой аввал ўғлини дунёга келтирган Кейт уч нафар фарзанднинг онасидир. Гап фақат унинг ҳомиладорлиги ва ундан кейин орттирган ортиқча вазнини йўқотганлигида эмас.
Мухлисларнинг ундаги бу ўзгаришлар «гўзаллик уколи»нинг ҳиссаси эканлиги тўғрисидаги тахминларини мутахассислар ҳам тасдиқлади.
Уларнинг ишонтиришича, косметологлар унинг қош соҳаси, лаби ва кўзи атрофида иш олиб борган. Уинслет ўзининг ҳозирги кўринишига ҳеч қандай шарҳ бермади, шунингдек мухлисларининг ижтимоий тармоқлар орқали берган саволларини ҳам жавобсиз қолдирди.
Изоҳ (0)